Yangiliklar

Профессионал таълимни режалаштириш ва ривожлантириш бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи

Профессионал таълимни инновацион ривожлантириш йўналишида:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4962-сон қарори ижроси бўйича 14 та касбдан қисқа муддатли курсларининг ўқув режа ва модуллари, хом-ашё меъёрлари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025-йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги” 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон Фармони ижроси бўйича Қурилиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлашга оид илғор тажрибани ўрганиш бўйича институт томонидан ўқув-услубий семинарлар, семинар-тренинглар, “маҳорат дарслари”ни ўтказиш жадвали асосида 4 марта қурилиш марказлари раҳбарлари ва ўқитувчилари учун ўқув семинарлар ўтказилди. Жумладан, 2021 йилнинг 29 июнда “Архитектура қурилиш соҳасида коучинг услубини қўллаш бўйича миллий ва хорижий тажрибалар” мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги “Профессионал таълим муассасаларида меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва хорижга кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги 626-сонли буйруғи ижроси ҳамда банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан 60 та касблар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларининг дастурлари тегишли вазирлик ва идорлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ҳамда институтнинг edu.profedu.uz платформасига жойлаштирилди.

Ушбу қисқа муддатли ўқув курсларининг ўқитувчи-педагоглари ва ишлаб чиқариш таълим усталари учун “Замонавий педагогик технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш” бўйича услубий қўлланмаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

 

Бошланғич профессионал таълим муассасалари учун ишлаб чиқилган (2020-2021 ўқув йили) 27 та касбнинг ўқув амалиёт дастурлари қайта такомиллаштирилди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 26 мартдаги “Профессионал таълим тизиминииг илмий-методик кенгаши ҳамда соҳалари бўйича ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 148-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Профессионал таълим тизимининг илмий-методик Кенгаш ва Ўқув-методик бирлашмалар фаолиятини ташкил этиш бўйича Низом ҳамда янгиланган ўқув-методик бирлашмалар таркиби шакллантирилди.

Шунингдек, қуйидаги ишлар амалга оширилган

-Ўқув-методик материалларни яратиш бўйича тажрибали ва малакали мутахассислардан иборат ижодий жамоалар шакллантирилди;

-Август ойида ўтказилган йиғилишларда малака талаблари, намунавий ўқув режалар, ўқув дастурлари ва улар асосида тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмаларни экспертизадан ўтказилди;

-шу кунга қадар ўқув-методик бирлашмалар йиғилишларида жами 102 та ўқув қўлланмалар муҳокамадан ўтказилди. Шундан, 17 та ўқув қўлланмага Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғи ва мувофиқилаштирувчи кенгаш мажлисининг 8-сонли баёни асосида нашр этишга тавсия этилди.

-Профессионал таълим муассасаларининг ўқув режаларидаги умумкасбий ва мутахассислик фанлардан яратилган жами 53 та дарслик ва ўқув қўлланмалар тахлил қилиниб хулосалар олинди. Тахлил натижасига кўра 44 та ўқув адабиётларига ижобий, 9 та ўқув адабиётларга салбий хулосалар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирилигининг 2020 йил 4 сентябрдаги “Профессионал таълим муассасалари учун ўқитиш материаллар тўпламларини яратишни ташкил этиш тўғрисида”ги 465-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида тақдим этилган 45 та фан бўйича ўқитиш материаллари тўпламлари экспертиза қилинди, шундан 13 та фандан ўқитиш материаллари тўпламлари ўқув методик бирлашмалар томонидан ижобий хулоса берилди ва белгиланган тартибда жорий қилинди.

Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторига иш берувчилар таклифлари асосида 254 та касб ва мутахассисликларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси тайёрланди. Жумладан, 15 та касб ва мутахассислик чиқариб ташланди, 178 та касб ва мутахассисликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, 61 та янги касб ва мутахассисликлар янгидан киритилди. Шулардан 8 таси бошланғич профессионал таълим, 51 таси ўрта профессионал таълим ва 2 таси ўрта махсус профессионал таълим даражасига тегишли касб ва мутахассисликларни ташкил этади.

 

Классификатордаги мавжуд соҳалардан келиб чиқиб 19 та соҳа ва йўналишларнинг паспортлари шакллантирилди. Вилоятлар миқёсида маълумотлар умумлаштирилиб умумий база шакллантирилди.

 

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 1 июндаги “Умумтаълим фанларини касбларга йўналтириб ўқитиш методикаларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги 247-сонли буйруғи ижроси бўйича 11 та умумтаълим фанлари бўйича касбга йўналтирилган методикалар ишлаб чиқилди, муҳокамадан ўтказилди, амалиётга жорий этилди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 июндаги “Профессионал таълим тизими таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги 288-сонли буйруғи ижроси буйича:

-18 та таянч таълим муассасасида 92 та ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, ушбу ишчи гуруҳларга иш берувчи корхона ва ташкилотлардан, (16 та вазирлик, 2 та инспекция, 8 та қўмита, 2 та агентлик, 2 та кенгаш, 4 та комбинат ва компания, 5 та акциядорлик жамиятлари, 7 та уюшмалар ва 4 та бошқа ташкилот) олий ва профессионал таълим муссасаларидан жами 1046 нафар ходимлар ва педагоглар жалб қилинди.

-Амалиётга жорий этилган таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда дастурларни такомиллаштириш бўйича шакллантирилган ишчи гуруҳ томонидан жами 83 та таклиф ва тавсиялар киритилди, жумладан 43 та 3-даражали, 17 та 4-даражали ва 23 та 5-даражали касб ва мутахассисликларга таклифлар бўйича таҳлилий ишлар олиб борилди.

-Муҳокамалардан ўтиб, таклифлар олиниб, қайта такомиллаштирилган бошланғич профессионал даражасидаги 106 та (67 та маданият ва санъат йўналишида) касбларнинг, ўрта профессионал таълим даражасидаги 139 та касб ва мутахассисликларнинг таълим дастурлари ҳамда компетенциялар матритцалари ишлаб чиқилиб тегишли вазирлик ва иш берувчи ташкилотлар билан ўрнатилган тартибда тасдиқланди ва edu.profedu.uz таълим порталига жойлаштирилди.

-7 та касб бўйича бошланғич профессионал таълим дастурларига Worldskills стандартлари киритилди.

-Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 13 сентабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 31-августдаги ПҚ-5241-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 394-сонли буйруғига мувофиқ ўрта махсус профессионал таълим дастурларини олий таълим тизими билан интегратсиялашган ҳолда ўрта махсус профессионал таълим даражасидаги 101 та касб ва мутахассисликлар бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилди.

Шаклланган қабул квотасидан келиб чиқиб умимий ҳолда барча профессионал таълим даражалари бўйича 345 та касб ва мутахассисликлардан таълим дастурлари ишлаб чиқилди. Ушбу ишлаб чиқилган таълим дастурларининг 195 тасида касбий стандартлардан фойдаланилди. Жумладан, 3-даражадаги 50 та касбларга, 4-даражадаги 103 та касбларга, 5-даражадаги 42 та касб ва мутахассисликлар стандартлар ишлаб чиқилган

 

Профессионал таълим даражалари бўйича касб ва мутахассисликларнинг ишлаб чиқилган таълим дастурлари ҳақида маълумот

 

ПТ даражаси

Классификатордаги касб ва мутахассисликлар сони

Қабул шаклланган касбларнинг таълим дастурлари ишлаб чиқилганлари сони

Таълим дастурлари ишлаб чиқишда фойдаланилган касбий стандартлар

Worldskills стандартлари киритилган касблар сони

Кундузги

%

Дуал

%

Сони

%

Сони

%

1

БПТ

130

106

82%

0

0

50

47%

8

16%

2

ЎПТ

363

139

38%

7

2%

103

74%

4

4%

3

ЎМПТ

116

100

86%

7

6%

42

42%

0

0

ЖАМИ

609

345

69%

14

3%

195

54%

12

7%

 

Профессионал таълим муассасаларида ўқув меъёрий хужжатларни юритиш бўйича “Профессионал таълим муассасаларида умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанларнинг ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш” бўйича йўриқнома;

-“Ошпазлик таомларини тайёрлаш” ишлаб чиқариш амалиёти фанидан ишчи ўқув дастури;

-Профессионал таълим муассасаларида “Ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиш бўйича йўриқнома” ҳамда “Профессионал таълим муассасаларида кечки ва сиртқи таълим шаклидаги касб ва мутахассисиликлардан ишчи ўқув режалар ва ўқув жараёни графигини ишлаб чиқиш бўйича услубий тавсиялар” ишлаб чиқиб тасдиқланди ва жойларга етказилди.

 

Рақамли таълим технологиялари йўналишида:

 

Аудио-видео ўқув материалларини тайёрлаш бўйича.

Техника хавфсизлиги 20 та анимацион роликлар, Август семинарлари учун 15 та мавзуда видео инструкторлар, Малака ошириш модуллари бўйича 30 дан ортиқ видеодарслар тайёрланди.

Дидактик-кўргазмали материалларни тайёрлаш бўйича. Қурилиш йўналиши бўйича 400 дан ортиқ плакатлар тайёрланди ва тўплам шаклига келтирилди.

Электрон ахборот таълим ресурслари (ЭАТР)ни ишлаб чиқиш бўйича. Қурилиш соҳасига оид касблар бўйича плакатлар тўплами, сантехника ишлари устаси ва Электрик касблари бўйича ҳамда Стропалчи касби ишора ҳаракатлари анимацион роликлари асосида ЭАТР шакллантирилди.

Ўқув қўлланмалар тайёрлаш бўйича. Касб-ҳунар мактаблари учун жами 12 та ўқув қўлланма ишлаб чиқилди ва саҳифаланди.

Методик тавсия, методик йўриқнома ва қўлланмаларнинг муқова дизайнини тайёрлаш ва саҳифалаш ишлари бўйича. Касб-ҳунар мактабларининг 14 номдаги 28 та умумтаълим фан дастурлари, 5 номдаги методик тавсиялар ҳамда 2 номдаги методик йўриқномалар учун муқова дизайнлари тайёрланди ва қўлланма шаклига келтирилди. Профессионал таълимнинг 8 та билим соҳаси ўқув-меъёрий ҳужжатлари учун муқовалар тайёрланди.

profedu.uz порталида Профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларини масофавий малака оширишига мўлжалланган масофавий малака ошириш курси ташкил қилиниб 7 та модуль бўйича ўқитиш материаллари жойлаштирилди.

edu.profedu.uz Методик таъминлаш платформаси бўйича

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида edu.profedu.uz профессионал таълим муассасаларини методик таъминлаш платформаси ишга туширилди.

-жами 471 та касб ва мухассисликлар бўйича таълим дастурлари жойлаштирилган, шу жумладан, бошлағич профессионал таълим даражаси бўйича 152 та, ўрта профессионал таълим даражаси бўйича 195 та ҳамда ўрта-махсус профессионал таълим даражаси бўйича 96 тани ташкил этади.

-28 номдаги Умумтаълим фанлари ҳамда 18 номдаги Узлуксиз таълим Миллий ўқув дастурлари тўпламлари ҳам жойлаштирилди.

-ўқув-методик бирлашмалар томонидан муҳокамадан ўтказилиб тасдиқланган ва тегишли гувоҳномалар берилган ўқув қўлланма (3 та) ва ўқитиш материаллари тўпламлари (11 та), Институт томонидан ишлаб чиқилган Қисқа муттадли курслар дастурлари (71 та), методик тавсиялар ва йўриқномалар (3 та), видео ресурслар (15 та), тизимга оид инфографикалар жойлаштирилди;

-“Касб-ҳунар таълими” журналининг сўнги 4 йилдаги сонлари ҳамда дунёдаги профессионал таълим билан боғлиқ бўлган платформалар рўйхати ва улар ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштирилган.

-Шу кунгача платформадаги фойдаланувчилар сони 12 396 нафарни ташкил этмоқда.

vet.profedu.uz Мустақил таълим платформаси ишлаб чиқилди, ушбу платформа Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчилари, Профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган бошқарув ҳамда педагог кадрлар мустақил таълим олишлари учун хизмат қилади. Шунингдек, профессионал таълим муассасасалари фаолиятига оид Ўқув-меъёрий ҳужжатлар, Ўқув қўлланмалар, Ўқитиш материаллари тўплами, Қисқа муддатли курслар, Методик тавсиялар, Методик йўриқномалар, Видео ресурслар ва Инфографикалар жойлаштирилиши мумкин.

journal.profedu.uz “Электрон журнал”и ишлаб чиқилди, ушбу журнал малака ошириш ва қайта тайёрлаш тингловчилари ўзлаштириш даражаси ва давоматини кундаликларда қайд этиб бориш, шунингдек, статистик ҳисоботларни шакллантириш ҳамда малака ошириш жараёнини, ўқув режа ва дастурлар асосида ташкил этиш ва такомиллаштириб бориш, дарс жараёнини сифатли ўтилишини таъминлаш, тингловчиларнинг билим, малака ва кўникма даражаларини янада оширишга қаратилган ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун хизмат қилади. Шунингдек, журнал одатий қоғоз журналининг стандарт тури ва бир қатор қўшимча кўринишлари: кунлик журнал, дарс саҳифаси, кириш-чиқиш тести мониторинги, маъмурият баҳолаш тизимларини ва қўшимча материаллар қўшишларни кўриш мумкин.

Тизимга оид тақдимотлар тайёрлаш бўйича

Профессионал таълим тизимига оид 40 дан ортиқ тақдимот материаллари тайёрланди.

Институт ходимларининг ахборот хавфсизлиги бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш, институт ҳудудида ягона ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритиш мақсадида ахборот хавфсизлиги сиёсати, компьютер техникаси ва интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди, барча ходимлар таништирилиб чиқилди.

Институт ходимлари томонидан фойдаланилаётган компьютер ва офис техникаларига 756 марта техник хизмат кўрсатилди. 168 марта операцион тизимлари қайта ўрнатилди. 43 марта принтер кадриджларига ранг (заправка) қуйилди ҳамда 164 марта принтерларга хизмат кўрсатилди. 60 дан ортиқ ходимларнинг компьютерлари ички тармоққа уланди. 30 дан ортиқ конференция, семинарлар ва хорижий ҳамкорлар билан бўлган йиғилишларда жами 5489 марта суратга олинди ҳамда Институтнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Ахборот-кутубхона бўйича

Ўқув жараёнини илмий-техникавий, ўқув-методик ва халқаро ахборот ресурслари билан таъминлаш бўйича 138 та Диссертация, 172 та Автореферат, 3 688 та халқаро лойиҳалар ҳамда 12 341 та бадиий ва фан китоблари рўйхати шакллантирилди.

Ilova
2487