Web sayt test rejimida ishlamoqda!!!





Ilmiy kengash

E-kutubxona

Rahbar qabuliga yozilish

Masofaviy ta'lim

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети

 

Институтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 242-сонли қарори ҳамда  институт Устави доирасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультетида жами 3 та штат мавжуд бўлиб унда декан (Х.Шукуров), факультет услубчиси (А.Ахунжанов) ва котиба ( Н.Пўлатова) фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Факультетнинг асосий мақсади:

Профессионал таълим тизими раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурлари асосида янги профессионал кадрларини тайёрлашга йўналтирилган квалификация ва компетенциялар даражасини такомиллаштириш ва янада ошириш;

Раҳбар кадрларнинг замонавий ўқитиш усуллари асосида уларнинг бошқарув, касбий педагогика, психология, ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги янги билимларга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

Вазифа: малака ошириш жараёнини, ўқув режа ва дастурлар асосида ташкил этиш ва такомиллаштириб бориш, дарс жараёнини сифатли ўтилишини таъминлаш, тингловчиларнинг билим, малака ва кўникма даражаларини янада оширишга қаратилган ишлар самарадорлигини назорат қилиш;

Институтда қуйидаги малака ошириш турлари амалга оширилади:

Раҳбар кадрлар ҳамда махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакасини ошириш-144 соат

КҲТ тизими махсус фан ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини педагогик қайта тайёрлаш- 576 соат

Бошқарув кадрлар заҳирасини мақсадли ўқитиш – 240 соат

Йирик корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги ўқув марказлари ходимлари билан интенсив малака ошириш курслари – 72 соат

 

Малака оширишга 9 та тоифа тингловчилари жалб этилган.  Булар:

1.Профессионал таълим муассасалари директорлари

2.Уларнинг - Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари

3.Ишлаб-чиқариш таълими бўйича директор ўринбосарлари

4.Маънавий-маърифийи ишлар бўйича директор ўринбосарлари

5.Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари

6.Психологлар

7.Бўлим бошлиқлари

8.АРМ рахбарлари

9.Бош усталар

 

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 декабрдаги “Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари заҳирасини мақсадли ўқитишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 351-сонли қарорига асосан касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбар кадрлари заҳирасига мақсадли ўқитиш ҳам амалга оширилиб келинмоқда.

 

2019 йилнинг май ойидан бошлаб ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари, ҳамда ишлаб чиқариш корхоналаридаги ўқув маркзларининг ишлаб чиқариш усталарининг ҳам қисқа муддатли интенсив малакасини ошириш ишлари ташкил этилган.

 

2019 йил сентябрь ойидан таълим муассасаларида махсус фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар учун педагогик қайта тайёрлаш бўйича 576 соат (4ой) лик  ўқитиш ташкил этилди.

 

Факультетда 3 та кафедра мавжуд:

“Таълим жараёнини ташкил этиш”,

“Инновацион таълим технологиялари”

 “Персональни ривожлантириш”

 

Тингловчиларга жами бўлиб 63 та модул бўйича дарслар ўтилади. Улардан малдака ошириш курсларида 39 та, педагогик қайта тайёрлаш қайта тайёрлаш курсларида  - 24 та.

Жами йиллик ўқув юклама институт бўйича 11814 соат.  Штат бирликлар сони 22,5.

Бугунги кунгача ўтилган дарс соатлари 9456 соат бўлиб у йиллик юкламанинг 80,0%ни ташкил этади.

 

Факультетга қарашли кафедраларда жами бўлиб 26 нафар педагог фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шундан 17 нафари эркак

               9 нафари хотин қизлар.

 

Жами 26 нафар педагоглардан 17 нафари (65,3%) асосий штатда,  

                                                     5 нафари (19,2%) ички ўриндош

                                                     4 нафари (15,3%) ташқи ўриндош.

 

Жами 26 нафар педагоглардан     1 нафари (3,9%) фан доктори

                                                      12 нафари (46,1%) фан нозолдлари

                                                     13 нафари  (50,0) катта ўқитувчилар.

 

Илмий салоҳият 50%ни ташкил этади.

 

2019 йилда йиллик малака ошириш режаси 2034 нафар.

 

9 ойлик малака ошириш режаси 1677 нафар бўлиб улардан 9 ой давомида 1484 нафар тингловчи (82,0%)  малака ошириш курсларида таҳсил олди.

Режадан ташқари 109 нафар ходим режадан ташқари малака ошириш курсларида таҳсил олишди. Булар:

25 нафар ходим 576 соатлик педагогик қайта тайёрлаш курсларида

45 нафар ҳудудий бошқармаларнинг ходимлари ва 39 нафар НГМК ўқув маркази ходимлари қисқа муддатли интенсив малака ошириш курсларида ўз малакаларини оширишди. 

 

Барча тоифа тингловчилари учун ўқув режага мувофиқ 11 та модулдан кўчма дарслар ташкил этиш режалаштирилган.

9 ой давомида А. Навоий номдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига, КОИКА касб-ҳунарга ўргатиш марказига, И.Каримов номидаги илмий мажмуага, Тошкент  шаҳридаги моддий техника ьазаси ҳамда педагогик салоҳияти юқори бўлган таълим муассасаларига, Тошкентдаги Турин политехника университетига,  UzExpo Centre да ташкил этилган халқаро кўргазмаларга жами бўлиб 31 марта кўчма дарслар ташкил этилди.

 

Малака ошириш даврида директор ва директор ўринбосарларининг билим даражалари, касбий лаёқати, ташкилотчилик қобилиятларини аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказилди ва 205 нафар салоҳиятли раҳбарлар базаси шакллантирилди.

 

Ҳар оқимда тингловчиларга БМИ ишлари берилиб, уларга илмий раҳбарлар бириктирилди. Уларни сифатли тайёрлаш учун ўқитувчилар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. 41 нафар институт профессор-ўқитувчилари битирув малакавий ишларга раҳбар этиб тайинланди.

9 ой давомида 33 та ДАК ташкил этилиб уларда 1401 нафар тингловчининг битирув малакавий ишлари ҳимоя қилинди ва уларга сертификатлар топширилди.

ДАК жараёнида битирув малакавий ишларини ҳимоя қилаолмаган ҳамда турли хил сабабларга кўра 83 нафар ходим  тингловчилар сафидан чиқарилди.

 

Barcha huquqlar himoyalangan. © 2004-2020. Ushbu saytda chop etilgan materiallarning to'liq yoki qisman ishlatilishida va keltirilishida rasmiy sayt manzili ko'rsatilishi shart..