“Профессионал таълим тизимида ислоҳотлар: Малака ошириш таълим турида инновацион ғоялар” Халқаро илмий-амалий Конференция
“Профессионал таълим тизимида ислоҳотлар: Малака ошириш таълим турида инновацион ғоялар” Халқаро илмий-амалий Конференция

Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти республикамизда профессионал таълим тизимини такомиллаштириш борасида жорий йилнинг 20 май куни Халқаро илмий-амалий Конференция ўтказмоқда.

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

 

 ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАР:

МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМ ТУРИДА ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР

 

I-шўъба

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим тизимида ислоҳотлар: тубдан янги тизимни жорий этиш.

Инновацион ғояларни жорий этилиши. Халқаро тажрибалардан унумли фойдаланиш.

З.Худойбердиев

Ш.Қурбонов

II-шўъба

Профессионал таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи.

Янги таҳрирда ги лавозим ва ишчи касблар классификаторини тўлақонли тадбиқ этилиши.

“Worldskills” халқаро ҳаракатида иштирок этилишини таъминлаш.

М.Холмухамедов

Ш.Мақсудова

III-шўъба

Профессионал таълим тизимида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш.

Давлат таълим стандартлари, табақалаштирилган таълим дастурларининг жорий этилиши.

Ў.Алижонов

Ш.Шарофатдинов

IV-шўъба

Профессионал таълим муассасаларида иқтисодий барқарорликни таъминлаш муаммолари.

Бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш. Халқаро инвестицияларни киритилиши, халқаро таълим дастурларида иштирок этилиши

Д.Рўзиев

Б.Илхомов

 

Муҳтарам таълим тизими фидоий ҳодимлари!

Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш  институти республикамизда профессионал таълим тизимини такомиллаштириш борасида жорий йилнинг 20 май куни Халқаро илмий-амалий Конференция ўтказмоқда.

Конференциянинг мавзуси – “Профессионал таълим тизимида ислоҳотлар: Малака ошириш таълим турида инновацион ғоялар” деб номланади.

Конференцияда илмий мақолалар, таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этишингизни сўраймиз.

Илмий мақолалар анжуман йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлилга асосланган, амалий таклиф ва тасвиялар билан тақдим этилиши лозим.

Илмий-амалий конференция якунлари бўйича материаллар алоҳида тўплам қилинади ва чоп этилади. Тааллуқли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади ҳамда ўрнатилган тартибда тарқатилади.

Мақола матнлари Microsoft World матн муҳаррири ёрдамида Times New Roman шрифтида, 1,5 интервалда, 14 ўлчамда терилган бўлиб, юқоридан ва пастдан 2 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдирилиб расмийлаштирилиши керак. Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси ва унвони, иш жойи номи ва лавозими тўлиқ кўрсатилади.

Матн таҳрир қилинган ҳамда қайси шўъбага мансублиги кўрсатилган бўлиши керак. Матндаги ҳаволалар тўртбурчак  қавс ичида фойдаланилган адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами билан берилади (масалан: [1; 25 б.]).

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида берилади.

  Муаллифнинг телефон рақами кўрсатилиши керак.

Мақола  ҳажми 3-5 бет, электрон ва қоғоз варианти 2020 йил 15 апрелга қадар ташкилий қўмитага тақдим этилиши керак. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган мақолалар кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди.

Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўлёзма қайтарилмайди.

Муаллиф тақдим этилган мақоланинг илмий-назарий ва методологик жиҳатдан асосланганлигига масъул.

Саралаб олинган мақолаларнинг ҳар бир бети учун
20000 (йигирма) сўмдан тўлов амалга оширилиши лозим. Тўлов шакли  нақд ёки пул ўтказиш йўли  билан амалга оширилади.

 

Манзил: 100095,Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 75-уй.

Масъуллар: А.Р.Ходжабаев, Ф.Х.Ғаффаров

Қабул вақти: ҳафтанинг иш кунлари – соат 9.00 дан 17.00 гача.

Тел.: (71) 246-90-37, (71) 227-12-88

E-mail: devonxona@iirpo.uz

 

Педагогик инновациялар институти ҳисоб рақами

МАНЗИЛ: Тошкент ш, Олмазор тумани, Зиё кўча 76-уй

Тел: 246-90-37   246-81-70

ш/хв: 400 110 860 262 807 950 1000 28 011

ИНН: 202 548 426     МФО: 00014

Банк: ХК КМ М.Б Б.Б Тошкент шаҳар моливя вазирилиги Ғазначилиги

ҳ/р: 23 402 000 300 10000 10 10 ИНН: 201 122 919 МФО: 00014

Barcha huquqlar himoyalangan. © 2004-2021. Ushbu saytda chop etilgan materiallarning to'liq yoki qisman ishlatilishida va keltirilishida rasmiy sayt manzili ko'rsatilishi shart..